Тонгги иқтибос
- Кечира олишлик — мардлик, кечира билмаслик номардлик саналади.
- Энг баланд минора ҳам ердан кўтарилгай.
- Юз минг отлиқ аскар қила олмаган ишни бир тўғри тадбир билан амалга ошириш мумкин.
- Туя минган одам қўй орасига бекинмас.
- Бир ишга киришмай туриб, ундан қутулиб чиқиш йўлларини топиб қўй.
- Агар икки хатарлик ёки бир хатарлик ишни қилишга тўғри келгудек бўлса, икковидан баробар қутулиш чораси топилмагач, бир хатарини ихтиёр этмоқ керак.
- Қиличим ўткир бўлсада ўйлаб қинидан чиқардим, ширин сўз айтиб, ғанимнинг имон топмоғига йўл очдим.
- Қонни қон билан эмас, сув билан ювишни ўрган.
- Адоват эмас - адолат енгади.
Соҳибқирон Амир Темур

