Самарқанд давлат университети талабаларининг таътилдаги бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида 12-22 январь кунлари 30 фандан олимпиадалар ўтказилади. Мазкур олимпиадалар olimpiada.samdu.uz сайти орқали онлайн шаклда ўтказилади.

         Олимпиада ўтказиладиган фанлар билан olimpiada.samdu.uz сайти орқали батафсил танишишингиз мумкин.

         Олимпиада учун рўйхатдан ўтиш 10 январь кунидан бошланади.

         Қўшимча маълумотлар билан қуйидаги олимпиада мезонида батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.   

Олимпиада мезонлари (pdf)