....Ҳаёт, одил ҳакам, унда ҳеч ким ғирром ўйнай олмайди...

....Ҳаёт, уста тарозибон, нимага лойиқ бўлсангиз фақат ўшани беради...

....Ҳаёт, шундай созандаки, одамларни хоҳлаган куйига ўйната олади...

....Ҳаёт, оқил донишманд, сизга нима яхши, нима ёмонлигини эслатиб туради...

....Ҳаёт, бахт ва бахцизлик...

....орзу ва армон...

....муҳаббат ва нафрат...

....ҳурмат ва иллат...

....доно ва нодон...

....оқибат ва ғафлат каби жуфтликлар йиғиндисидир...

....Ҳаёт, баҳоларингиз жамланиб борадиган кундалик дафтардир...

....Охирида баҳоларингизга қараб ё жаннат ёки дўзахга йўлланма оласиз...

....Ҳаёт, кичкина ҳовли, ҳовлингизга хоҳласангиз гул экасиз...

....хоҳласангиз тиканзорга айлантирасиз.!

 

Мухтасам Сулаймонов

Самарқанд давлат университети

психология назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси