- Ҳаёт сенга орқама-орқа тўсиқлар, синовлар юборса, бу тиканлардан сақлан. Хавотир олма: яқин кунларда бу тиканлар гулини хам кўрсатади .

- Ишқи буюк, савдоси буюк бўлганни синови ҳам оғир бўлади .

- Яхшини изла, тўғрини изла, гўзалликни изла, асло қусур излама

- Қоф тоғи қадар буюк бўлсанг-да кафанга сиғадиган қадар кичиксан .

 - Тур, ўзинга кел, ноумидликка берилма, умидсизлик шайтондан, умид қилиш Аллоҳдандир .

- Тангрига олиб борадиган йўллар бисёрдир. Мен эса Ишқ йўлини танладим .

- Қумнинг заррасиман, аммо саҳронинг дардини ташийман .

- Ишқда насибанг бор бўлса, тегсанг хам ёнажаксан. Шуни яхши бил: кимлар соғинчдан ёнар, кимлар етишишдан .

- Руҳнинг гўзаллиги тананинг гўзаллиги каби тез кўринмас .

- Нимагадир билмайман сенга боқсам ўзимни кўраман. Сенга келаётган вақтда ўзимдан кетаман. Сендан кетар вақтда хеч ўзимга келмайман.

- Инсонларни яхши тани, ҳар инсонни ёмон билиб, қутулмоққа шошилма. Ҳар инсонни яхши билиб ҳам овунма 

 

Жалолиддин Румий