Яхшилик қилинг!
Уруғни қаерга экканингизни эсдан чиқариб қўйсангиз, аниқки, тез кунда ёмғир уни қаерга экканингизнинг “ХАБАРИНИ” беради...
Шунинг учун қаерда бўлса, яхшилик уруғини ЭКАВЕРИНГ...
Кимга бўлса ҳам ЯХШИЛИК қилаверинг...
Чунки, сиз қачон ва қаерда унинг манфаатини кўришингизни билмайсиз...
Лекин албатта манфаатини кўрасиз... Яхшилигингиз кимга ёки нимага бўлади, оз бўлсин кўп бўлсин, одамларнинг кўзи олдида КИЧИК эътиборсиз бўлсин СИЗ ҚИЛАВЕРИНГ!
-“ЯХШИЛИКДАН бирор нарсани хакир санама..!” (Хадис)
ЧУНКИ:
Қиёмат куни - кайси яхшилингиз тарозунгизни босиб, сизни Жаннатга киришини БИЛМАЙСИЗ!
“Хар бир НАМ жигарда ажр бордир! (Яъни: жигари нам ТИРИК жонзотга ЯХШИЛИК килишда ажр бордир...(Хадисдан)
Яхшилик «УЛАШИШ» қандаям яхши...
Чунки, гоҳида унинг МУКОФОТИНИ дунёда оласиз ёки охиратингизга ЗАХИРА бўлиб тураверaди...
Хайрли ишга имзо қўйган киши, агарчи ўзи кўздан ҒОЙИБ бўлса ҳам, унинг гўзал “ИМЗОСИ” сақланиб қолаверади...
ЖАННАТ - сиз каби яхшилик қилувчиларга МУШТОҚ!
Ҳеч қачон бировнинг ДИЛини оғритманг, унинг “ҚУВОНЧИНИ” йўқотманг! Чунки умримиз қисқа, қабримизда ётганимизда бизни ДУОЙИБАД қиладиганларга эмас, балки, бизни хайрли ДУО қиладиганларга МУҲТОЖ бўламиз...
Кунимизни ҳурмат - эҳтиром, инсонийлик, ихлос, тоат-ибодат ва тартиб-интизомда ўтишига ОДАТЛАНАЙЛИК!
Мухтасам Сулаймонов
Самарқанд давлат университети
психология назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси

