Самарқанд давлат университети Start-upларни қўллаб-қувватловчи инкубация маркази томонидан онлайн CONTEST олимпиадаси ўтказилмоқда. Бу олимпиада талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва дастурлаш соҳаси билимларини синаш мақсадида ТАТУ СФ билан биргаликда ташкил этилган.

    Онлайн CONTESTдаги масалалар инкубация маркази резидентлари томонидан тузилган. Ғолиб ва совриндорлар сертификат билан тақдирланади.

    Рўйхатдан қуйидаги ҳавола орқали ўтишингиз мумкин: https://robocontest.uz/olympiads/87  

    Талабгорлар 8 январь 20:00 га қадар ариза топширишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, онлайн CONTEST ҳафтада бир маротаба ташкил қилиниши режалаштирилган. Бу ҳақида https://t.me/Samsim_uz телеграм канали орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.

 

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати