Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда
Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари ўртасида спортнинг шахмат-шашка туридан турнир бўлиб ўтди. Ушбу турнир қизғин руҳда, кўтаринки кайфиятда ўтди.
Якунда шахмат бўйича эркаклар ўртасида 1-ўринни профессор Хамза Туробов (кимё факультети), 2-ўринни доцент Холиқул Назаров (мактабгача ва бошланғич таълим факультети), 3-ўринни доцент Исмоил Эргашев (кимё факультети) эгаллади.
Аёллар ўртасида 1-ўринни доцент Нафиса Жалилова (мактабгача ва бошланғич таълим факультети), 2-ўринни катта ўқитувчи Гулноза Турсунова (кимё факультети), 3-ўринни Меҳрибон Бердимуродова (мактабгача ва бошланғич таълим факультети) қўлга киритди.
Шунингдек, шашка спортидан эркаклар ўртасида 1-ўринни Актам Химматов (университет таълим сифатини назорат қилиш бўлими), 2-ўринни Сардор Шералиев (рақамли технологиялар факультети), 3-ўринни Нормат Хасанов (университет таълим сифатини назорат қилиш бўлими) эгаллади.
Аёллар ўртасида Гулбаҳор Раҳимова (мактабгача ва бошланғич таълим факультети), Гулнора Негматуллаева (мактабгача ва бошланғич таълим факультети) лар забт этди.










Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

