Самарқанд давлат университетида “Кредит-модул тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш” мавзусида семинарлар бошланди. Мазкур семинарга университетнинг барча профессор-ўқитувчилари жалб этилган.

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 19 ноябрдаги 483-сонли буйруғи асосида ташкил этилаётган ушбу семинарда тингловчиларга кредит-модул тизими бўйича барча кўрсатмалар берилмоқда, - дейди ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Бегали Аликулов. – Шунингдек, бунда хорижий етакчи олий таълим муассасалари тажрибалари, тизимнинг муҳим тамойиллари, кредит-модул тизимида ўқув жараёнини режалаштириш ва ташкил этиш, тизимни рақамлаштириш ва жараённинг меъёрий-услубий таъминоти батафсил тушунтирилмоқда. Машғулотлар университетда кредит-модул тизимини жорий этиш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

    Маълумот учун Самарқанд давлат университетда 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб, таълим жараёнлари кредит-модул тизимида амалга оширилмоқда.

Беҳруз Шамсиддинов

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими,

Шавкат АКРАМОВ олган суратлар