Агар ҳаётда бахтли яшаб ўтишни истасанг, уни муайян одамлар ёки буюмларга эмас, бирор улкан мақсад сари бағишла.

* * *

Мен иккита жаҳон уруши бошдан кечирганим ва икки марта уйланганимни эътиборга олсак, ҳозирда ёмон яшаётганим йўқ...

* * *

Ҳаётда шундай мақсадни танлаш керакки, у сендаги мавжуд ҳамма имкониятни ишга солишни талаб қилсин.

* * *

Агар омадни А билан белгиласак, унинг формуласи қуйидагича бўлади: А=х+й+з. Бунда х -меҳнат, й - ҳордиқ, з - тилни тия билиш.

* * *

Агар уч соатдан кейин ўлишимни билганимда, мен ушбу уч соатни ҳам энг фойдали деб ҳисоблаган ишга сарфлашни ўйлаган бўлардим.

* * *

Инсон ҳаётининг асл қадри - унинг бошқалар ҳаётини янада гўзал ва фаровон қилишга қанчалик даражада ёрдам бера олаётгани билан маъно касб этади. Ҳаёт - муқаддасдир; таъбир жоиз бўлса, ҳаёт - бошқа барча нарса бўйсунадиган энг олий қадриятдир.

* * *

Ҳаётда омадга эришиш учун интилма. Ҳаётинг мазмунли бўлиши учун интил.

* * *

Инсон фақат жамият билан узвийликдагина ҳаёт мазмунини англаши мумкин.

* * *

Одам фақат ўзини енгиб ўтгандан кейингина ҳақиқий маънода яшай бошлайди.

* * *

Инсонга бирор нима ўргатишнинг энг мақбул усули - унга шахсан ўрнак кўрсатишдир.

* * *

Узоқ умрли ҳаётим давомида шунга амин бўлдимки, биз эгаллаган билимларимиз - ҳақиқий илм олдида жуда жўн ва болаларча содда экан. Шунга қарамай, у биз эга бўлган энг нодир хазинамиздир.

* * *

Мактаб таълимининг асосий мақсади - мутахассис татёрлаш эмас, балки, маънан баркамол шахс тарбиялаш бўлмоғи керак.

* * *

Илмни фақат амалиёт учун хизмат қилишга бўйсундирилса, у турғунликка юз тутади.

 

Алберт Энштейн