Энг ғаройиб дарахтлардан бири – нон дарахти. У тропик мамлакатларда ўсади, бироқ унинг ватани янги Гвинея ва Океания ҳудуди ҳисобланади. У ҳақида XVII асрда инглиз денгизчилари сабаб билишган. Денгизчилар маҳаллий аҳоли ғаройиб дарахт мевасини нон ўрнида ейишни ҳайрат билан кузатишган. Ана ўшанда матрослар ўсимликнинг кўчатини олиб кетиб ўз ўлкаларида экишган. Бироқ бундан яхши натижа чиқмади. ХVIII асрда уни Ямайкада ўстиришга муваффақ бўлишди. Мазкур ўсимлик мевалари қулларни боқишдаги асосий маҳсулотга айланди.

          Нон дарахтининг пояси ва шохлари йўғон, у тез ўсади ва баландилиги 25 метргача етиши мумкин. Меваларнинг узунлиги 30-35 см.га, вазни эса 4-5 кг.га тенг. Ташқи кўриниш жиҳатидан қовунга ўхшаб кетади. Нон дарахти бир неча ой давомида сувсизликга чидаши ва 40 даража иссиқ ҳароратни кўтариши мумкин.

          Энг қизиқарлиси шундаки, бу ўсимлик 9 ой давомида мева беради. 70 йил давомида ҳар йили бир дарахтдан 600-700 тагача мева олинади. Юқорида айтилганидек, нон дарахти мевалари кулинарияда ҳам қўлланилади: қовурилади, қайнатиалди, ун каби янчилади ва хомлигича истеъмол қилинади. Тамига кўра картошкани эслатади.

          Шунга қарамай улар жуда тез айнийди. Шунинг учун уни қисқа вақт ичида ейиш маъқул. Бироқ у қуритилса анча узоқ сақланади.

  Дарахтнинг қолган қисмлари хўжаликда кенг қўлланилади: барглари билан уй ҳайвонлари боқилади уруғи эса қовурилади.

Манбааа UzBaza.uz