Мадина Насруллаева 1960 йил 30 майда Самарқанд шаҳрида туғилган. Москва санъат институти кутубхоначилик фаолияти факультетини тамомлаган.

    1977 йилдан 2021 йил август ойига қадар Самарқанд давлат университети ахборот-ресурс марказида фаолият юритган. Жумладан, 2012-2021 йилларда марказ директори лавозимида ишлаган.

    Мадина Насруллаева умрининг асосий қисмини университетда, ахборот-ресурс марказининг яхшиланиши учун ўтказди. У киши қандай лавозимда меҳнат қилмасин, хизмат вазифасини талаб даражасида бажариши, кўп сонли профессор-ўқитувчилар ва талаба ёшларга юқори савияда хизмат кўрсатиши билан касбдошларига ўрнак бўлиб келган.

Самарқанд давлат университети жамоаси