Самарқанд давлат университетининг 94 тьютори учун хизмат планшетлари тарқатилди
Маълумки таълим тизимини электронлаштириш йўлида кўплаб амалий ишлар олиб борилмоқда. Самарқанд давлат университети ана шундай рақамли университетлардан бири десак, муболаға бўлмайди.
Бугун қисқа вақт давомида талабаларнинг яқин дўсти, сирдошига айланиб улгурган 94 нафар тьюторлар учун хизмат планшетлари тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, ҳар бир планшетга махсус дастур ўрнатилган бўлиб, тьюторлар талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун кўплаб онлайн имкониятларга ҳам эга бўлади.
Планшетларни СамДУ ўқув ишлари бўйича проректори Аҳмаджон Солиев, ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Зебинисо Раҳмонова, хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси Шарофат Бектошевналар топширди.
- Ушбу хизмат планшетлари бизнинг ишимизни янада осонлаштиради. Талабаларнинг турар жойлари ҳақида етарли маълумот тўплаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни ижтимоий тармоқларда фойдали манбаларни топишида ёрдам беришимиз учун бу планшетлар берилди, - дейди тьютор Гулчеҳра Мустафоқулова.
Шунингдек, университети Ахборот технологиялари маркази ходимлари томонидан янги дастурни ўрганиш юзасидан алоҳида ўқув-семинари ҳам ташкил этилди.















Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

