Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
Бугун Самарқанд давлат университети ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири, филология фанлари доктори, профессор Ибодулла Мирзаевнинг таваллуд топган куни.
Олим Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманида туғилган. Самарқанд давлат университетини тамомлаган.
Ибодулла Мирзаев Алишер Навоий халқаро журналининг бош муҳаррири сифатида ҳам самарали фаолият олиб бормоқда.
Самарқанд давлат университети жамоаси бугунги қутлуғ кун эгаси - Ибодулла Мирзаевга узоқ умр, тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик тилайди.
Самарқанд давлат университети
Фахрийлар кенгаши

