Илк битирувчилар икки томонлама дипломларга эга бўлди…

Самарқанд давлат университети халқаро таълим дастурлари факультети хорижнинг 10 га яқин нуфузли олий таълим муассасалари билан бакалавриат ва магистратура таълим йўналишларида мутахассислар тайёрлаб келмоқда. 2019 йилда илк бора қабул қилинган психология, мехатроника ва робототехника, ахборот ва мултимедия технологиялари бўйича магистратура мутахасислигини муваффақиятли тамомлаган битирувчиларга икки томонлама диплом (даубле диплома) топширилди.
Психология йўналиши бўйича Москва психоанализ институти, мехатроника ва робототехника мутахассислиги “СТАНКИН” Москва давлат технология университети, ахборот ва мултимедия технологиялари Франсиянинг Инженерлар олий мактаби билан ҳамкорликда ташкил этилган.
- Мехатроника ва робототехника йўналиши бўйича “СТАНКИН” Москва давлат технология университетида дастурга биноан бир ярим йил мобайнида магистратура босқичида ўқидим. Бу албатта осон бўлмади. Ўқиш жараёнида бир қатор ютуқларга эришдим, - дейди битирувчи Сухроб Кенжаев. – Ҳозирда СамДУ халқаро таълим дастурлари факультетида декан ўринбосари лавозимида фаолият олиб боряпман. Улкан марраларни забт этишни олдимга мақсад қилганман. Илмий изланишда давом этиб, таълим тизмини янада ривожлантиришда ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.
Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Шавкат Акрамов олган суратлар