Бугунги кунда олий таълим муассасаларида 800 мингга яқин талабаларга 32 228 нафар профессор-ўқитувчилар таълим бермоқда. Шундан илмий даражалилар – 12 686 нафар бўлиб, фан докторлари (DSc) – 2 657, фан номзодлари (PHD) – 10 029 нафарни ташкил этади.

         Докторлик диссертация ҳимоя кўрсаткичи 3,6 баробарга оширилиб, илмий даражали педагоглар улуши республика бўйича 39 фоизга етказилди.

         2021 йилда олий ўқув юртидан кейинги таълимга қабул квотаси 4 бараварга оширилди.

         2022 йилда квоталар сони яна қарийб 100 фоизга оширилиб, вазирлик тизимидаги олийгоҳларга докторантура учун 1956 та квота (1218 та PhD, 124 та DSc, мақсадли докторантурага 204 та PhD, 10 та DSc) ҳамда стажёр-тадқиқотчиликка 292 та квота ажратилди.

         Маълумот ўрнида, бугунги кунда олий таълим муассасаларида 3 434 нафар докторант (3221 нафар таянч докторант – PhD, 213 нафар докторант – DSc) ва 400 нафар стажёр-тадқиқотчилар илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланмоқда.

         Ҳозирги кунда 65 та олий таълим муассасаси ва 88 та илмий ташкилотларда (жами 153 та) докторантура фаолияти йўлга қўйилган.

         Докторантларга илмий раҳбарлик қилиш сони чегараси (5 нафаргача тадқиқотчига раҳбарлик қилиш) оширилди.

         Шунингдек, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб стажёр-тадқиқотчилар учун стипендия миқдори (3,913 млн. сўм);

таянч докторантлар учун стипендия миқдори (4,420 млн. сўм);

докторантлар учун стипендия миқдори (5,647 млн. сўм) этиб белгиланган.

         2021 йил 1 декабрь ойи ҳолатига кўра 1405 та диссертация ишлари, жумладан, 182 та фан доктори, 1223 та фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун ҳимоя қилинди.

         Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2021 йилда ҳолатига кўра республика олий таълим муассасаларида умумий маблағи 165 млрд 447 минг сўм бўлган 403 та илмий лойиҳа бажарилмоқда.

         Шу жумладан, умумий маблағи 21,698 млрд сўм бўлган 59 та фундаментал лойиҳалар, умумий маблағи 94,492 млрд сўм бўлган 193 та амалий лойиҳалар умумий маблағи 42,030 млрд сўм бўлган 101 та инновацион лойиҳалар, умумий маблағи 7,225 млрд сўм бўлган 50 та ёш олимларнинг фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалари бажарилмоқда.

         2021 йилда умумий маблағи 72,8 млн доллар бўлган 337 та халқаро илмий-амалий лойиҳа бажарилмоқда.

         Шунингдек, 27 та олий таълим муассасасида Жаҳон банки кредити доирасида Академик инновациялар фонди маблағлари (4 млн. АҚШ доллари) ҳисобидан 32 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

         Олий таълим муассасалари 2021 йилда корхона ва ташкилотлар билан умумий маблағи 101,7 млрд. сўм бўлган 3160 та хўжалик шартномалари асосида лойиҳалар бажариб келинмоқда.

         2021 йилда 206 та халқаро ва 273 та республика миқёсидаги илмий ва илмий техник-тадбирлар режага асосан ўтказилди.

         Республикада 15 та олий таълим муассасасида 39 та илмий лаборатория мавжуд бўлиб, 183 нафар ходим лаборатория хизматларини кўрсатиб келмоқда.

         Бироқ, ушбу илмий лабораторияларнинг фақат 30 фоизи халқаро стандартларга жавоб берадиган лаборатория ускуна ва жиҳозларига эга.

         Олий таълим муассасаларида илмий фаолият инфратузилмасини такомиллаштириш мақсадида 7 та олий ўқув юртлариаро илмий лабораторияларини ташкил этиш ва босқичма-босқич жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

         Илмий-тадқиқот лаборатория жиҳозлари хариди бўйича ўтказилган тендер танловлари натижасига кўра 2020 йил декабрь ва 2021 йил январь ойларида умумий қиймати 10,3 млн АҚШ доллари бўлган шартномалар имзоланди.

         Илмий-тадқиқот лабораториялари фаолиятини йўлга қўйиш натижасида 35 та олий таълим муассасаси ва 21 та истеъмолчи-ишлаб чиқариш корхоналарининг ҳамкорлиги таъминланади.

         Шунингдек, физика фанлари бўйича илмий тадқиқот фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида ҳудудларда 6 та олий таълим муассасалариаро илмий-ўқув марказларини ташкил этилди.

         2021 йил декабрь ҳолатига кўра 1 819 та патент (жумладан, 226 та ихтиро, фойдали модель учун патент, 1593 та дастурий маҳсулотлар учун гувоҳнома) олинган.

         Олий таълим муассасаларида Scopus илмий-техник маълумотлар базаси журналларида 3747 та мақола нашр этилди.