Бугун Геология фанлари университетида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов раҳбарлигида 2021 йил якунларига бағишланган кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

    Йиғилиш дастурига мувофиқ вазир Абдуқолир Тошқулов йиғилишни очиб, олий таълим тизимида 2021 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

    Хусусан:

    - Ўтган 5 йилда 22 та хорижий ҳамда 21 та нодавлат олий таълим муассасалари ташкил этилиб, олийгоҳлар сони 65 тадан 156 тага етди, олийгоҳларга қабул 3 бараварга ортди;

    - ёшларни олий таълим билан қамров даражаси 9 фоиздан 28 фоизга оширилди;

    - жорий 2021 йилда 25 та янги олий таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйилиб, давлат олий таълим муассасалари сони 106 тага етди.

    - 2021 йилда 2 та филиал ва 3 та педагогика факультетлари негизида Педагогика институтлари, Тошкент давлат аграр университетининг Нукус ҳамда Термиз филиаллари ҳамда Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиали алоҳида институтларга айлантирилди.

    - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети унинг Бухоро ва Қарши филиалларига алоҳида институт мақоми берилди.

    - шунингдек Янги Ўзбекистон университетининг ташкил этилганлиги бу иқтидорли ёшларимиз учун яратилган алоҳида имкониятдир;

    - етакчи хорижий университетлар филиаллари ташкил этилди. Бунда “Санкт-Петербург давлат университети” филиали, Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети филиали, Қозон федерал университети филиали ҳамда Италиянинг Пиза университети филиали;

    - ёшларни олий таълим билан қамров даражаси 28 фоизга етказилиб, 170 минг нафардан ортиқ ёшларимиз олий таълимга қабул қилинди. Давлат грантлари 7 250 тага ёки 25 фоизга оширилди.