Биз ҳам анча ғалвирдан ўтдик,

Биз чекмаган ҳасрат қолмади.

Умр хасга қаланган ўтдек

Ёнди, ҳеч ким асраб қолмади.

****

Ашкбодага юзимиз чайиб

Кетавердик, руҳимиз майиб.

Биз кетганда на ер кенгайиб

На осмонлар пастлаб қолмади.

****

Изладик, ҳар дилни топтадик

Битта ҳам юракдош топмадик.

Сийнамизда қолдию ҳадик,

Қалбимизга мос қалб қолмади.

****

Ҳамма ҳисларимиз шаҳвоний,

Уддалай олмадик тақвони.

Енгмоққа динтарош дунёни

Ишқдан бўлак мазҳаб қолмади.

Умаржон Химматов,

Самарқанд давлат университети

филология факультети талабаси