Самарқанд давлат университети филология факультети биринчи босқич йигит-қизларига талабалик гувоҳномалари топширилди. Факультетда 4 таълим йўналиши бўйича 500 нафар биринчи босқич талаба-ёшлар таҳсил олмоқда. Тадбирни факультет декани, профессор Азамат Пардаев очиб бериб, бугунги кун билан барча иштирокчиларни қутлади.

    Шунингдек, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, профессор Ҳотамжон Умуров талабаларга тўрт йил давомида эришиладиган ютуқлар ва бу борада амалага оширилиши керак бўлган маслаҳатларини алоҳида эътироф этди.

    - Талабалик - олтин даврим. Бу кунларни ҳеч қачон унутмасам керак, - дейди филолология факультети талабаси Сабина Ўрмонова. – Ўқишимиз бошланганига кўп вақт бўлмасада, факультетдаги устозларимдан, дўстларимдан кўп билимларни эгалладим, дунёқарашим янада шаклланмоқда. Ўз олдимга улкан режаларни қўйганман. Фақат талабалик гувоҳномаси билан билан эмас, балки магистрлик ва ундан юқори даражалардаги гувоҳномаларни қўлга киритмоқчиман.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати

Шавкат Акрамов олган суратлар