Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга уй-жой билан таъминлаш тартиби белгиланди…
Уй-жой шароитини яхшилаш истагида бўлган уй-жойга муҳтож хотин-қизлар ўзини-ўзи бошқариш органи туман(шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига сўровнома-ариза билан мурожаат қилади.
Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга кўмаклашиш комиссияси ҳар чоракда (чорак биринчи ойнинг 15-кунигача) хотин-қизларнинг уй-жойга эҳтиёжмандлик даражасини ўрганиб чиқади.
Комиссиянинг тегишли қарори қабул қилингач:
Уй-жойга муҳтож хотин қизлар кўпи билан 30 кундан ошмаган муддат ичида ижтимоий уй-жойларга ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштирилади.
Бунда:
- уй жойга муҳтож хотин-қизларга ипотека кредити бўйича уй-жойларнинг ҳисобланган қийматининг 15 фоизи миқдорида бошланғич бадал тўлаб берилади;
- Туман (шаҳар) ҳокимлиги 20 кун ичида ижтимоий уй жойга жойлаштириладиган хотин-қизлар билан ижара шартномасини тузади (кўпи билан беш йил муддатга);
- Ижара шартномаси тузилгандан кейин беш кун ичида ижтимоий уй-жойни топшириш - қабул қилиш далолатномаси тузилади;
- Далолатнома тузилгача, уй-жойга муҳтож хотин-қизлар беш кун ичида ижтимоий уй-жойга жойлаштирилади;
- Ижтимоий уй-жойлар муниципал мулк ҳуқуқи асосида туман (шаҳар) ҳокимлигига тегишли бўлади ва улар бўйича алоҳида ҳисоб юритилади.
- Ногиронлиги бўлган шахслар кекса ёшдаги ва ўзи ҳаракатлана олмайдиган шахслар устувор равишда кўп квартирали уйларнинг биринчи қаватидаги ижтимоий уй-жойларга жойлаштирилади;
Ижтимоий уй-жойдан фойдаланганлик учун ижара ҳақи уй-жой умумий майдонидан келиб чиқиб 1 квадрат метри учун:
- Тошкент шаҳрида 1 йилга БҲМ нинг 2 фоизи
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 1 фоизи миқдорда белгиланади
Ижара шартномаси белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳар ойда бир маротаба мониторинг олиб борилади.
Манбаа: @ ҳуқуқияхборот

