Адлия вазири ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказади

2021 йил 27 декабрь куни соат 14:00да Адлия вазири Русланбек Давлетов ва ҳуқуқ соҳасига қизиқиши бўлган ёшлар ўртасида учрашув ташкил қилинади.
Учрашувда қуйидаги мавзулар бўйича муҳокама бўлиб ўтади:
- ёшларнинг қонунчиликда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва имкониятлари;
- соҳани ривожлантириш бўйича ғоялар, фикрлар ва таклифлар.
Учрашувдан кўзланган мақсад ҳуқуқ соҳасига қизиқиши бўлган ёшларни норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, ҳуқуқий тарғибот каби вазирлик ваколатига кирадиган функциялар билан яқиндан таништириш. Шунингдек, ҳуқуқий масалаларда савол, таклиф ва ташаббуслари мавжуд бўлган ёшларни эшитишдан иборат.
Ҳуқуқ соҳасига қизиқиши бўлган талаба ёшлар Адлия вазири билан учрашувда иштирок этиш учун 2021 йил 27 декабрь соат 9:00 га қадар рўйхатдан ўтиш керак.
Рўйхатдан ўтиш учун суратдаги куар коддан ёки https://bit.ly/3qpgK68 ҳаволасидан фойдаланинг.
Манбаа: Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими