Рости, тарозига жуда кўп солдим…
Рости, тарозига жуда кўп солдим,
Аслида қиймати кепак дунёнинг.,
Ва шуни англадим: яшашдан олдин
Пухта ўзлаштириш керак дунёни.
****
Англашга уриндим етганча қурбим,
Ишқнинг ҳисобига фалсафа қурдим.
Қонмадим ҳеч қайси жилвагар ҳурдин ―
Хуллас, севолмадим кесак дунёни.
****
Шаклим: икки оёқ, икки қўл бадан,
Умидвор тураркан мудом ўлжадан.
Митти жиғилдоним билан ўлчадим
Нафсимнинг хўраги ― емак дунёни.
****
Валекин қай мезон, қай бир хулоса
Қани энди кўнглим тўлдира олса...
Билдимки, мушкилдур қилмоқ муроса,
Англаш мумкин эмас, демак, дунёни!
Умаржон Химматов,
Самарқанд давлат университети
филология факултети талабаси

