Талабалик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди
Самарқанд давлат университети тарих факультетида “Талабалик олтин даврим” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирни факультет декани Дилфуза Жўрақулова кириш сўз билан очиб, талабаларни самимий муборакбод этди.
Университет халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Мухтор Носиров ёшларни табриклаб, уларни чет тилларини ўрганишга, илм олишга чақирди.
Талабаларга гувоҳномалар тантанали равишда топширилди.
Шундан сўнг ёшлар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар иштирокчиларга янада кўтаринки кайфият улашди.





Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати
Шавкат Акрамов олган суратлар.

