Самарқанд давлат университети психология ва ижтимоий муносабатлар факультетида “Келажак психологлари” танлови бўлиб ўтди. Беллашув уч босқичда, яъни назарий, амалий билимларини синовдан ўтказиб, берилган мавзу бўйича маҳорат дарсларини намойиш этиб беришди. Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, талабаларнинг билим ва кўникмаларни янада ошириш, ҳамда малакали мутахассис қилиб тайёрлашда кўмаклашиш. Танлов психология назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси Дилдора Сулаймонова ва Ирода Худойназаровалар томонидан ўтказилди.

    Бунда ғолиб бўлган талабаларга эсдалик совғалар ҳамда уларнинг ота-оналарига ташаккурномалар тақдим этилди. Бундан ташқари бўлажак психологлар “Психолог қасамёди” ни қабул қилишди. Зеъро, шифокорлар инсон танаси соғлиғи учун масъул бўлсалар, психологлар эса, инсоннинг “қалб” саломатлиги учун масъулдирлар. Шу мақсадда ёш психологлар ҳаётда ўз касбининг етук мутахассислари бўлишга, инсонларнинг қалб жарохатларини даволашга, ўз хизмат вазифасини юксак даражада адо этишга хамда инсонларнинг ички сирларини сир сақлашга қасамёд қилдилар.

Беҳруз Шамсиддинов

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати ходими

Шавкат Акрамов олган суратлар