Самарқанд давлат университетида филология фанлари доктори, профессор Жўлибой Элтазаров таваллудининг 60 йиллиги нишонланди
Самарқанд давлат университетида таниқли олим, Турк тилшунослик жамияти мухбир аъзоси Жўлибой Элтазаровнинг 60 йиллик юбилейи кенг нишонланди.
Тадбирни Самарқанд давлат университети ўқув ишлари бўйича проректори, профессор Аҳмаджон Солиев очиб, университет ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси, профессор Рустам Холмуродовнинг табригини ўқиб эшиттирди ва эсдалик совғалари топширди.
Шундан сўнг, университет Ахборот хизмати томонидан тайёрланган Жўлибой Элтазаров ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги филм намойиш этилди.
Шунингдек, бир қатор нуфузли меҳмонлар:
Азиз Абдуҳакимов – Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири.
Муслиҳиддин Муҳиддинов - Самарқанд давлат университети профессори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби.
Суюн Каримов – филология фанлари доктори, профессор, “Шуҳрат” медали соҳиби
Рустам Қобилов – Самарқанд вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари.
Комилжон Рашидов – Ташқи ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи.
Алпарслон Акимжи - Туркия элчихонаси маданият атташеси.
Жасур Ризаев - Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори, профессор.
Турғун Кўчкунов - Форишлик меҳнат фахрийси.
Жозеф Ҳоффман - Ипак йўли туризм ва маданий мерос халқаро университети проректори ўзларининг самимий тилак ва дил изҳорларини билдирдилар.
Тадбир кўтаринки ва юқори кайфиятда давом этди.
Жўлибой Элтазаров тадбир якунида барча ташкилотчиларга миннатдорлик билдирар экан, ўз умрининг тенг ярмини Самарқанд давлат университетида ўтказганини ва бу олий даргоҳ унинг ҳаётида туб бурилиш бўлганлигини айтиб ўтди.
























Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

