Сен сўра, не бўлар охири,

Ёрилгин, У билар, билмадим.

Сўз дедим, дилимда оғирин,

Тилимдан бировга бермадим.

****

Унут де, “ўткинчи сенмисан?”

Ўт қўйчи, сенмисан? Совидим.

Қовурғам остида юракни,

Муҳаббат тафтида қовурдим.

****

Ўчир де, сўзингни айт мағрур,

Ўчирдинг ўзингни осонми?

Кечирдим, муҳаббат тушмагур,

Ичирди, кўзёшла қасамни.

****

Тентирар, кўксингда шамоллар,

Бағрингда қуёш йўқ чиққали.

Уммондек чайқалар хаёллар,

Бир зумга ўзингдан чиқ қани.

****

Ўзгардинг, бисотинг шуми айт,

Сенсиз ҳам ташвишим кўп дединг.

Мен сени танидим ўша пайт,

Сен асли азалдан кўп эдинг.

Шаҳризод Шодиев