Самарқанд давлат университетида тадқиқотчилар фаолияти мониторинг қилинмоқда...
Самарқанд давлат университетида докторантлар, таянч докторантлар, стажёр-тадқиқотчилар ва мустақил изланувчилар жорий йилнинг 20-25 декабрь кунлари фаолияти самарадорлиги бўйича мониторинг қилинмоқда. Ишчи гуруҳ юқори малакали профессор-ўқитувчилар томонидан тузилиб, изланувчилар фаолияти адолатли баҳоланмоқда. Самарқанд давлат университетида 300 нафарга яқин тадқиқотчи бўлиб, ҳар бири якка тартибдаги иш режасини бажарилиш бўйича белгиланган тартибда ишчи гуруҳга ҳисоботлар тақдим қилмоқда.
Якка тартибдаги режаларини бажармаган тадқиқотчилар Илмий Кенгаш қарори билан таянч докторантура ёки докторантурадан четлатилади ва ўқишга қайта тикланмайди.
Докторантурадан мониторинг натижалари бўйича четлатилган ёки диссертациясини муддатида ҳимоя қилмаган шахслар илмий ишини тугатиш ва ҳимоя қилиш даврида мустақил изланувчи сифатида расмийлаштирилиши мумкин.
Бу борадаги Вазирлар Маҳкамасининг 304-сонли қарори белгиланган. Бу ҳақида қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишиш мумкин: https://lex.uz/docs/3213410





Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий
педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими,
Шавкат Акрамов олган суратлар.

