Аёл кишининг энергиясини кемирувчи одатлар…
Кеч ухлаш!
(жудаям кеч ухлаш аёлни кундузи билан ланж юришига сабаб бўлади)
Кеч овқатланиш!
Ҳазм қилишга катта энергия сарфланади!
Телевизор қаршисида кўп ўтириш!
Сериал кўрадиганлар кўп энергияни йўқотади. Қаҳрамонлар ҳаёти билан бўлиб, уларни ўйлаб энергия йўқотади.
Негатев инсонлар билан суҳбатлашиш.
Салбий энергиясини сизга ташлаб, сиз уни кўтариб, уйингизга оилангизга олиб кирасиз.
«Одамлар мен ҳақимда нима деб ўйлайди» деб ўйлаш. Бу катта энергияни чиқариб юборади.
Доимий келажак ҳақида ўйлаш.
«Нима бўларкан, энди нима қиламан», деб ўйлаш энергияни сарфлайди. Унутманг бугун ва ҳозир мавжуд.
Доимий шошиладиганлар кўп энергия йўқотади.
Кераксиз нарсаларни уйда сақлаш, ўтиб қайтганда кўрсангиз асабийлашиб энергия йўқотасиз.
Ғийбат қилишда энергия сарфланади.
Гина қудрат, хафагарчилик катта энергияни ташқарига чиқариб юборади.
Танлов ўзингизда, хохлаганингизни танланг, энергия билан тўйининг ёки...
Мухтасам Сулаймонов
Самарқанд давлат университети
психология назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси

