- Ҳаммаси қалбингга боғлиқ: қалбингни ўзгартир, дунёинг ҳам ўзгарсин.

- Баъзан узоқлашмоқ керак, яқинлашмоқ учун. Баъзан эсламоқ керак, эсланмоқ учун. Баъзан йиғламоқ керак, очилмоқ учун. Баъзан сукут яхшидир, тингламоқ учун.

- Ҳар нарсанинг меъёри яхши. Одобнинг эса ортиғи.

- Дўст дегани гулдай бўлмоғи керак: ҳам япроғи, ҳам тикани билан.

- Баъзан ортингга қараб қўй: шунда қаердан келганингни унутмайсан.

- Қалбингни кин ва ҳасад ила кирлатма. Чунки уларни ювиб кетказолмайсан.

- Севмаганга чумоли ҳам юк, севганга филлар ҳам чумолидек гап. Агар инсон ошиқ бўлса ва ишонса тоғни ҳам елкасида таший олади.

- Гўзал гулни, осуда кечани, дуруст дўстни ҳамма хоҳлайди. Муҳими, гулни тикани билан, кечани асрори билан, дўстни дарди билан қабул қила олмоқликдир.

 

Шамс Табризий