Тютор ва талабалар имконияти чекланган болаларга Янги йил байрами кайфиятини улашишди…
Самарқанд давлат университети филология факультети жамоаси вилоят Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги 62 сонли имконияти чекланган болалар мактаб-интернатига ташриф буюрди. Бундан асосий мақсад ўқувчи-ёшларга Янги йил байрам кайфиятини улашиш. Тадбир кўтаринки руҳда бўлиб, болалар учун қизиқарли ўйинлар, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шунингдек байрам совғалари топширилди.
- Мен ўнинчи синфда ўқийман. Бугунги кун учун ташкилотчиларга жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман, - дейди мактаб-интернати ўқувчиси Ёрқин Тошбеков. – Ўқишга жуда қизиқаман, лекин шу кунгача қайси олий таълимга ўқишга топширсам, деб иккиланардим. Бугун ташриф буюрган ака, опаларимизни кўриб, бир қарорга келдим. Самарқанд давлат университетига ўқишга киришни ўз олдимга мақсад қилдим. Мен бу маралларни забт этиш учун астойдил ҳаракат қиламан. Барчага келаётган Янги йил муборак бўлсин.














Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими
Шавкат Акрамов олган суратлар.

