Бу ҳаётда нималар бўлмайди дейсиз!? Гоҳида жаҳлимиз шундай чиқадики уни жиловлай олмаймиз.

    Хўш, бундай вазиятда нима қилиш керак?

    Қуйида бир неча тавсияларни келтириб ўтамиз:

    -Турган ҳолатда бўлсангиз ўтириб олинг.

    -Ўтирган бўлсангиз ётиб олинг.

    -Асабийлашишга сабаб бўлаётган обектни тарк этинг.

    -Имкон даражасида ҳеч кимга гапирманг.

    -Ҳаммом қабул қилинг ёки юз қўлингизни совуқ сувда ювинг.

    -Яратганга шукрона айтинг.

    -Имкон бўлса, бироз мизғиб олинг.

    -Шокалад ёки кофе истеъмол қилинг.

    Энг асосийси ўйлаб кўринг-чи:

    Шу ёшга киргунча  қанча асаб толаларидан ажралдингиз, қанчалик асабийлашувчи бўлиб қолдингиз. Қолган асаб толаларингиз 60, 70 ёки 80 ёшга киргунингизча бардош берадими?

    Тафаккур қилиб кўринг:

    - Асабингизни бузганингиз билан нима ўзгаради?

    - Асабингиз арзирли сабаб билан бузиляптими ўзи?

    - Қазойи-қадар инсон қўлидами?

    Мана шу саволларга қониқарли жавоб бера олсангиз унда майли “АСАБИЙЛАШАВЕРИНГ”

 

Мухтасам Сулаймонов

Самарқанд давлат университети

психология назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси