Гендер тенглик ва хотин-қизларнинг ҳуқуқларини таъминлашнинг ҳуқуқий чоралари
Самарқанд давлат университети юридик факультетида шу мавзуда семинар бўлиб ўтди. Тадбир СамДУ хотин-қизлар масалалари бўйича кенгаши раиси Шарофат Тўхлиева ташаббуси билан ташкил этилди.
Семинарда гендер тенглик хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, соғлом турмуш тарзи, гигиена қоидалари, талаба-қизларнинг одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этилиши каби мавзулар муҳокама этилди.
- Гендер тенглик етарли даражада хотин-қизлар ва эркакларнинг инсон ҳуқуқлари, шу жумладан зўравонликдан эркин бўлган, оилада ва жамиятда хавфсиз ва қулай шароитда ҳаёт кечириш ҳуқуқларини, ҳимояланишини ўз ичига олади, - дейди Самарқанд давлат университети юридик факультети талабаси Гулчеҳра |Бешимова. - Ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда хотин-қизлар ҳамда эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятлар таъминлаш жамиятимизда тинчлик ва иқтисодий барқарорликни сақлашнинг асосий омилларидан биридир. Шуни ҳисобга олган ҳолда “2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси” лойиҳаси тайёрланиб, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан келишилмоқда.



Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими

