Самарқанд давлат университетида ижарада турувчи талабаларни мунтазам хавфсизлигини ўрганиб боришни ташкил этиш мақсадида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ИИБ, ФВБ, СамДУ маъсул ходимлари ва тюторлар иштирок этди.

    - Ижарада турувчи талабалар билан доимий тарзда уларнинг ҳол-аҳволидан хабардор бўлиб турибмиз. Айниқса, ҳамкорларимиз билан биргаликда техника хавфсизлик қоидаларига риоя қилишлари учун бир қатор тадбирларни амалга оширмоқдамиз, - дейди СамДУ талабалар турар жойлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Дилшод Ҳайдаров. - Талабалар томонидан ижарага олинаётган хонадонларнинг ёнғин ва бошқа техник хавфсизлик талабларига жавоб бермаслигини инобатга олиб, амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати

Шавкат Акрамов олган суратлар