Самарқанд давлат университети тарих факультети талабалари учун Москва давлат университети Археология кафедраси доценти Екатерина Виноградова “Археологияга кириш” фанидан маъруза ва семинар дарслар олиб бормоқда.

     “Ибтидоий давр археологиясида тош қуролларини ўрганишнинг асосий методикаси” мавзусидаги дарс машғулоти тақдимотлар асосида бўлиб, талабаларнинг мавзу бўйича билим кўникмаси шаклланди.

    - Дарс машғулоти қизғин ва бизда катта таассурот қолдирди. Мавзу кишилик тарихи тош асри жамоаларининг моддий маданиятини тадқиқотида долзарб масалалардан бири бўлган тош қуролларни ўрганишнинг асосий методикасига бағишланган, - дейди СамДУ археология кафедраси ўқитучиси Улуғбек Умаров. - Шу боис айни кунда археологик  тадқиқотларда қўлланилаётган замонавий усуллар, хусусан, типологик, комплекс, табиий фанлар ютуқлари, трассологик кабилар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдик.

 

Холматов Нормуҳаммад

Самарқанд давлат университети

Археология кафедраси мудири, доцент