Самарқанд давлат университети халқаро таълим дастурлари факуьлтети профессор-ўқитувчилари билан Сеул Миллий университети олими Матлабжон Сатторов билан онлайн семинар бўлиб ўтди. Бунда икки томонлама олийгоҳлар ҳаёти таништирилиб, ютуқ ва камчиликлари муҳокама қилинди. Бунда асосий мақсад ўқув юртлари рейтинги ва таълим сифатини ошириш ҳамда талабалар илмий фаолиятини такомиллаштириш масалаларига қаратилди.

    - Мен Самарқанд давлат университети физика факультетида таҳсил олганман. Бу ерда ўн йилга яқин илмий фаолият олиб борганман, - дейди профессор Матлабжон Сатторов. – Ҳозирда Сеул Миллий университетида 2005 йилдан бошлаб бир қатор тадқиқотларни амалга ошириб, профессор даражасига эришдим. СамДУ фаолияти мен учун жуда таниш ва қадрли. Йилдан-йилга бўлаётган ўзгаришларни кўриб, ўзимча таққослайман. Айниқса, халқаро таълим дастурлари факультетининг ташкил топганлиги ва дарслар чет тилларда олиб борилаётганлиги таҳсинга сазовор.  Шунингдек, талабларнинг икки йил қўшма таълим дастурлари асосида хорижий давлатларнинг нуфузли олийгоҳларида таҳсил олишлари юртимиз учун етук кадрларни етиштиришда хизмат қилмоқда.

    Семинар давомида профессор Матлабжон Сатторов томонидан университет рейтинги ва илмий салоҳиятини кўтариш учун керакли тавсиялар берилди. Хусусан, иқтидорли талабалар учун хорижий олий таълимдаги профессор ўқитувчиларни илмий раҳбар сифатида бириктирилиши алоҳида таъкидланди. Шунингдек, бу борада Сеул Миллий университети ҳамкорлик олиб боришга рози эканлигини билдирди.

Акмал Ахатов

Самарқанд давлат универитети

Табиий ва аниқ фанлар кафедраси мудири, профессор

Шавкат Акрамов олган суратлар.