Самарқанд давлат университети роман-герман тиллари кафедраси француз тили ўқитувчиси Нигора Негматова тўгарак иштирокчилари билан биргаликда “Янги йил бали” номли байрам тадбири ўтказди.

          Тадбир юқори кайфиятда, самимий руҳда ўтказилди.

          Талабалар томонидан француз миллий рақслари, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Улар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар иштирокчиларга янада кўтаринкилик бағишлади.

          Шунингдек, талабалар байрам муносабати билан тайёрланган турли қувноқ шартларни бажаришди. Бу байрам қатнашчиларига ўзгача завқ берди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.