Музейлар-ўтмишимиз ҳамда қадриятларимиз бешигидир…
Музейлар маънавий етук, комил инсонни тарбиялашда ўзига хос ўрин тутади. Сақланаётган тарихий ашёлар, нодир қўлёзмалар, ҳужжатлар авлодларга тарихдан, аждодларимиз ҳаёти, юксак маънавиятидан ҳикоя қилади. Бу эса ёшлар қалбида ота-боболаримиз қолдирган меросга ҳурмат, эъзоз ва муҳаббат туйғусини уйғотиш билан бирга, уларда азиз Ватанга муносиб фарзанд бўлиш туйғусини ҳам шакллантира оладиган маскандир. Маънавият ва маърифат маркази бўлган музейлар ёш авлодга халқимизнинг қадимий ва бой тарихи, ўзига хос маданияти, истиқлол ғояларини янада теран англашга кўмаклашмоқда.
Самарқанд давлат университетининг юридик факультети тютори Обиджон Нахалбаев бошчилигида талабаларнинг дарсдан кейинги бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида “Ўзбекистон маданияти давлат тарихи музейи”га саёҳат уйштирилди.
- Саёҳат давомида талабалар музейда сақланаётган бронза даврига оид заргарлик буюмлари, зардуштийлик оссуарийлари ва диний буюмлари, VIII асрга оид шахмат каби ноёб тарихий экспонатлар билан танишди, - дейди тютор Обиджон Нахалбаев. – Шу кунга қадар талабалар музейдаги ноёб эскпонатларнинг маълум қисми ҳақида назарий билимларга эга бўлган бўлсаларда, эндиликда амалда кўриб, кенг тасаввурларга эга бўлишди. Бу каби маънавий тадбирларни келгусидаги тез-тез ўтказишни ўз олдимизга мақсад қилганмиз.
Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими