Талабанинг ижарада туришини осонлаштирувчи веб дастур
Самарқанд давлат университети рақамли технологиялар факультети талабаси Алишер Тожиноров “Ўзбекистон учун 100 ғоя” танловида иштирок этди. Бунда “Talaba house” лойиҳаси билан қатнашиб, уч миллион пул мукофотига сазовор бўлди. Лойиҳанинг мақсади ижарачи ва талабалар ўртасидаги алоқани таъминлайдиган веб илова платформасини яратишдан иборат.
- Ўқишдан ташқари дастурлаш соҳасини ўрганиш мақсадида Самарқанд давлат университети Start-up лойиҳаларни қўллаб-қувватловчи Инкубация марказида резидент сифатида фаолият олиб бораман, - дейди талаба Алишер Тожиноров. – Бир қатор танловларда фаол иштирок этдим. “Talaba house” лойиҳаси устида янада мукаммалроқ ишлаб, кенг оммага фойдаланиш учун жорий этмоқчиман. Шу билан биргаликда, агар бу лойиҳа самарали натижа берадиган бўлса, минглаб яшаш учун муаммоси бўлган талабаларнинг ижарада туришини таъминлаш осонлашади…
Беҳруз Шамсиддинов
Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати ходими

