Самарқанд давлат университети фаоллар залида университет тьюторлари учун шу мавзуда семинар бўлиб ўтди. Уни ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Зебинисо Раҳмонова очди.

         Тьюторларга педагогик фаолиятда шахслараро муносабатлар психологияси, таълим жараёнидаги эмоциялар ва уларни бартараф этиш, мулоқот маданиятини шакллантириш каби мавзуларда мутахассислар томонидан маърузалар қилинди.

         Шунингдек, низоли вазиятлар психологияси юзасидан турли фикрлар алмашилди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.