Тонгги руҳият
- Кўрдимки, энг яхши дўст илм экан...
- Ҳусни хулқ (чиройли хулқ) дан кўра яхшилик қўшадиганроқ, ҳасаддан кўра ёмонлик устига ёмонлик қўшадиганроқ нарсани кўрмадим.
- Муваффақиятни саъй-ҳаракатда, муваффақиятсизликни эса лоқайдлик ва дангасаликда, балони тилда, ҳаловатни эса сукутда кўрдим.
- Шариат ва диннинг пойдевори сабр ва ишонч экан.
- Кўрдимки, вақтини “эссиз”, “қанийди”, “кошкийди” лар билан ўтказган кишининг умри энг қисқа умр экан.
- Кўрдимки, энг ноёб неъмат ростгўйлик ва қаҳрамонлик, энг оғир оғриқ эса ёмон ва мунофиқ дўстлар экан.
- Тўғри сўзликдан кўра гўзалроқ зийнатни кўрмадим.
Нажмиддин Кубро

