Профессор-ўқитувчилар ва ота-оналар ҳамкорлиги давом этмоқда...
Самарқанд давлат университети филология факультетида 1-курсга ўқишга қабул қилинган талабаларнинг ота-оналари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Суҳбатни университет ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Зебинисо Раҳмонова очиб, талабаларга яратиб берилаётган турли имкониятлар, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Филология факультети декани, профессор Азамат Пардаев талабаларнинг билим олиши учун нафақат университет, балки ота-она ҳам масъуллигини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, талабаларнинг ўқишини назорат қилиш юзасидан турли фикрлар алмашилди. Ота-оналар фарзанди ўқишга киргандан сўнг, дунёқараши ва фикрлаши маълум ижобий ўзгаришлар бўлаётганини таъкидлаб, университетимиз профессор-ўқитувчиларига миннатдорлик билдирди.





Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

