Самарқанд давлат университети халқаро таълим дастурлари факультетида Корея Республикасининг Сунчунянг университети билан ҳамкорликда “ Students’ Forum for SSU & SCH ”  талабалар форуми ташкил этилди.

          Унда инсонлараро муносабатлар, CОВИД-19 нинг таълимга таъсири, Марказий Осиё таълими, ижтимоий медиа, интернет тармоқлардан унумли фойдаланиш масалалари Сунчунянг университети талабалари билан биргаликда муҳокама этилди.

         Икки йилдан бери ташкиллаштирилиб келинаётган мазкур форум икки ҳамкор олий таълим муассасалари талабаларининг ўзаро фикр алмашиши ҳамда мулоқотини таъминлаб келмоқда, - дейди  СамДУ халқаро таълим дастурлари факультети талабаси Бахтиёр Каримов. - Бугунги форум доирасида биз талабалар нафақат маърузалар билан чиқиш қилдик. Балким, кореялик тенгдошларимизнинг ўқиш шароити билан танишдик. Улар билан дўстона мулоқот қилдик.

Сардор Умаров,

Самарқанд давлат университети

Халқаро таълим дастурлари факултети декан ўринбосари.