Таъзия
Самарқанд давлат университети Алгебра ва геометрия кафедраси доценти, физика-математика фанлари номзоди Норбобо Имомқулов вафот этди.
Норбобо Имомқуловнинг илмий-педагогик фаолияти даврида республика ва хорижнинг илмий журналларида 30 дан ортиқ илмий мақолалар, тезислар ва ўқув-услубий қўлланмалари эълон қилинган эди. 2020 йил СамДУ нашриётида “Аналитик геометрия курси бўйича масалалар ечиш” ўқув қўлланмасини чоп этилган эди.
Норбобо Имомқулов яхши инсон, ажойиб ота, талаба-ёшларнинг яқин маслаҳатгўйи эди.
Норбобо Имомқуловнинг ёрқин хотираси қалбларимизда абадий қолади.

