Бугун Ўзбекистонда Абдулла Орипов шеърлари кириб бормаган хонадон, маҳалла йўқ, десак муболаға бўлмайди. Шоир шеърлари мазмуни, халқчиллиги, самимияти билан инсон қалбини забт этади.

    Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон халқ шоири, “Ўзбекистон Қаҳрамони” Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

    Филология факультети ва университет хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши раиси, доцент Шарофат Тўхлиева ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбир кўтаринки кайфиятда бошланди.

    Тадбирда Абдулла Ориповнинг акаси Раззоқ Орипов, синглиси Бибисора Орипова, фарзанди Шоира Ориповалар ҳам иштирок этиб, шиор билан биргаликда ёдда қолган самимий хотираларидан сўзлаб бердилар.

    Шунингдек, дуторчи қизлар ансамбли ва иқтидорли талабалар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар тадбир иштирокчиларига янада завқ бағишлади.

    Якунда Абдулла Орипов таваллуди муносабати билан ўтказилган расмлар  танлови ғолиблари тақдирланди.

Самарқанд давлат университети

Ахборот хизмати.

Шавкат Акрамов олган суратлар.