Соғлом турмуш тарзига эришиш учун амалиётчи психологлар қуйидаги фойдали ишни кун тартибига киритишни тавсия этишган:

— Доим бир хил вақтда ухланг, бир хил вақтда уйғонинг.

— Нонушта, тушлик, кечки овқатни ҳар куни бир вақтда тановул қилинг.

— Бир суткада 8 соатдан кўп ухламанг.

— Ётишдан олдин бир оз пиёда юринг, тоза ҳаводан баҳраманд бўлинг.

— Кун давомида камида 1,5 литр сув ичинг.

— Ҳар куни мева-сабзавотлар енг.

— Ётишдан олдин бир стакан қатиқ ичинг.

— Кун давомида компьютердан 2 соатдан ортиқ фойдаланманг.

— Ташқи кўринишингизга эътибор беринг.

— Тонгда югуринг ёки пиёда юринг.

— Спорт билан мунтазам шуғулланинг.

— Эрталабки бадан тарбияни канда қилманг.

— Табассум қилинг.

— Ҳар куни 5 та янги сўз ўрганинг.

— Ҳар куни уйингизни тартибга солинг, кераксиз нарсалардан воз кечинг.

— Ҳар куни янги нарса ўрганишга ҳаракат қилинг, бугунги кунингиз кечагисидан фарқ қилсин.

— Ҳар куни камида 10-15 саҳифа китоб ўқинг.

— Ўзингизда сабр-қаноат фазилатини шакллантиринг.

— Инсонларга чиройли муомалада бўлинг.

— Фақат яхши ният қилинг.

 Мухтасам Сулаймонов

 Самарқанд давлат университети

 психология назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси