Япония университетлари билан ўқув-семинарлари ташкил этилди
Самарқанд давлат университети талабалари учун Япониянинг Токио чет тиллари университети ва Токио қишлоқ хўжалиги ва технологиялари университетлари билан биргаликда семинар ташкил этилди.
Унда минтақа ва глобал миқёсдаги хавфсизлик ва конфликтология, барқарор ривожланиш билан боғлиқ соҳаларда қўшма таълим дастурлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида инноватив тадқиқотлар билан боғлиқ соҳаларда илмий изланиш олиб бориш истагида бўлган бакалавр, магистр ва докторантлар ҳамда профессор-ўқитувчилар ўзаро ҳамкорликка таклиф этилди.
Шунингдек, ўқишга кирган талабаларга алоҳида стипендиялар ажратилиши маълум қилинди.
Учрашувда талабалар япониялик профессор-ўқитувчилар билан бевосита мулоқот қилиб, ўзларини қизиқтирган турли саволларга жавоб олдилар.





Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

