Самарқанд вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Эркинжон Турдимов самарқандликларга мурожаат йўллади…
Мурожаатномадан:
Самарқандда “Тадбиркор бой бўлса, халқ ҳам, давлат ҳам бой бўлади” деган тамойилни давом эттирган ҳолда жорий йилда ҳам кўплаб тадбиркорлик лойиҳалари амалга оширилди.
Бугунги кунда вилоятимизда барча даражадаги тадбиркорлар сони 98,1 мингтага етказилди, шу йилнинг ўзида 20,5 мингта ташкил этилди. 2022 йилда эса 130 мингтага етади.
Ўтган йили пандемия сабабали кам қувват билан ишлаётган 20 мингта корхоналар фаолияти тикланиб, бугунги кунда тўлиқ қувватда ишламоқда.
Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 866 миллиард сўм кредит ажратилиб, 2836 та (307,9 гектар) ер участкалари, 299 та бўш бино ва иншоотлар тадбиркорлик субъектларига аукцион орқали сотилади, 11 минг 427 нафар ёшлар ва хотин-қизлар тадбиркорликка ўқитилди;
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан 100 миллиард сўмдан ортиқ компенсация маблағлари ажратилади.
Бунинг натижасида, ялпи ҳудудий маҳсулотда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 2021 йил якунига қадар 74,7 фоизга етади.
Бу ишларни келгуси 2022 йилда ҳам давом эттириб, янгидан 29,5 мингта тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш орқали, улар сонини 100 мингдан ошириш ҳисобланади.
Ўз бизнесларини бошлаш ва юритиш учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 900 миллиард сўмдан ортиқ кредитлар йўналтириш белгилаб олинди;
Бу йилги мавсумда сув тақчиллиги кузатилган шароитда, табиат инжиқликлари – баҳорнинг кам ёғин келгани, ёз фаслидаги анимал жазирама иссиқ вилоятимиз қишлоқ хўжалиги ходимларини яна бир бор жиддий синовдан ўтказди.
Ана шундай қийинчиликларга қарамасдан, вилоятимиз бўйича 627 минг тонна ғалла олинган бўлса, 244 минг тонна пахта етиштирилиб, пахтачилик тарихида ҳар гектаридан
32,4 центнер ҳосил йиғиб олинди. Бундан ташқари, 1,7 млн.тонна сабзавотлар, 711 минг тонна картошка, 128 минг тонна полиз маҳсулотлари, 379 минг тонна мевалар, 565 минг тонна узум, 3 минг тонна пилла, 315 минг тонна гўшт ҳамда 1,4 млн. тонна сут тайёрлашга эришилди.
Ерни ҳақиқий эгасига бериш, айниқса, маҳсулот етиштиришдан тортиб, уни сотишгача бўлган агробизнеснинг яхлит занжирини ўз ичига қамраб олган кластер моделини ва кооперация тизимини тўлиқ яратилаётганлиги ўзининг реал натижаларини кўрсатмоқда;
Ҳозирги кунда жами 51 та кластерлар, жумладан, 9 та пахта-тўқимачилик, 23 та ғаллачилик, 13 та мева-сабзавотчилик, 5 та картошкачилик ва 1 та доривор ўсимликларни етиштирувчи кластерлар фаолияти йўлга қўйилиб, уларга 200 минг гектар ер майдони бириктириб берилди.
Келгуси йилда вилоятда 1 минг 60 гектар суғориладиган ерлар ҳамда 7 минг 100 гектар сув талаб қилмайдиган экинларни жойлаштириш ҳисобидан оборотдан чиққан 8 минг 140 гектар ерлар қайта фойдаланишга киритилади.
Вилоятда 2021 йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида 16 миллион 300 минг дона манзарали, мевали дарахтлар ва бута кўчатлари экиш белгилаб олинди.
Жорий йилнинг ноябр-декабр ойларида экилиши режалаштирилган 6 миллион 100 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларидан бугунги кунда 5 миллион 400 минг донаси экилди. Қолганлари ҳам йил якунига қадар экилади;
Кейинги босқич сифатида, аҳолини уй-жой билан таъминлаш, уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш бизнинг бош мақсадимиз ҳисобланади.
Жорий йилда вилоятимиз бўйича қишлоққурилиш, шаҳарқурилиш, агромир булдинг ва хусусий қурилиш ташкилотлари томонидан 167 та 8 минг 557 хонадонли кўп қаватли квартиралар қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, жорий йилда чин етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 99 нафар болалар уй-жой билан таъминланди.
2022 йилда ҳам вилоятнинг шаҳар ва туманларида субсидия асосида 4 минг 500 хонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилиши мўлжалланган.
Яқин икки йил ичида, “Реновация” дастури асосида, Самарқанд шаҳрининг Темир йўл орти ҳудудида 100 мингдан ортиқ аҳоли учун кўп қаватли замонавий уйлар ҳамда Ширин массивида 90 минг нафар аҳолига мўлжалланган янги шаҳарча барпо этилиши бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди;
Барчани хабари бор, Самарқанд шаҳрини яшаш учун қулай ва жозибадор “миллионли яшил шаҳар”га айлантириш учун амалий ишлар бошланди.
Бунинг учун, Самарқанд, Пастдарғом, Оқдарё ва Тойлоқ туманлари ҳудудидан 18 минг гектар майдонлар шаҳар таркибига қўшилмоқда.
Давлат идоралари ва маъмурий хизматлар тарихий марказдан янги ҳудуд, яъни Гулобод қўрғонига кўчирилиши белгиланмоқда.
Ҳозирда, шаҳар таркибида 5 та, яъни Сиёб, Мароқанд, Суғдиёна, Боғишамол ва Қорасув туманларини ташкил этиш бўйича таклифлар илгари сурилмоқда.
Бу бўйича, шаҳар ва туманларнинг сессиялари ўтказилиб, яқинда бўлиб ўтган навбатдаги халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида батафсил гаплашиб олган эдик.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати

