Asaxiy.uz интернет дўкони асосчиси Фируз Аллаев ўз саҳифасида Янги йил байрами учун китоб совға қилишга чақирди.

    "Кейинги ҳафтадан давлат органлари ва турли хил ташкилотларда байрам муносабати билан совға алишиш мавсуми бошланади. Аввало, ташкилотлар бир-бирига совға жўнатса, кейин раҳбарият ходимларга, ходимлар раҳбариятга совға жўнатишади. 
    Мен байрамга совға бериш ниятидаги инсонларга мурожаат билан чиқмоқчиман. Совғанинг катта ёки кичиги бўлмайди, лекин яхшилик тилайдиган қадрлиси бўлади. Шу учун ҳам сиздан имкониятдан келиб чиқиб бошқа маҳсулот эмас, китоб совға қилишни илтимос қилган бўлардим. Бу билан сиз совға бераётган инсонга яхшиликни, яхши қадриятни тилаган бўласиз. Китоб еб тугатиладиган нарса эмас, у совғани олган инсонга йиллар давомида сизни эслатиб туради. 
    Ўзбекистон нашриётлар шундоқ ҳам оғир кунларни яшашмоқда. Шунақа вақтда совғага китоб танлаб, ижтимоий муҳим бўлган бир соҳани қўллаб қувватлаган бўласиз. www.asaxiy.uz да нафақат ўзимизнинг, балки бошқа нашриётлар чоп этган 3500 хилдан ортиқ китоблар сотилади. Биз совғангизни манзилига, керакли одамнинг қўлида, ҳатто махсус тилаклар билан етказиб беришимиз мумкин. 
    Мен бўлсам лойиҳа раҳбари сифатида совғангиздан келган ҳар бир сўмни яна янги китоблар чоп этишга сарфлашга ваъда бераман. Биргина совға билан ҳам янги китоблар чиқишига сабабчи бўласиз, ҳам совға оладиган инсонга  яхшиликни тилаган бўласиз. 
    Унутманг китоб қадрли ва тўғри қадрият тарғиб қилувчи, келажагимиз учун муҳим совға. 
    Илтимос, керакли инсонларга етиб бориши учун постни бўлишишдан тортинманг. Кимлардир кейинги йилда бир нечта китобни ўқиб чиқишига сабабчи бўлинг!" - дейди "Asaxiy Books" лойихаси асосчиларидан бири 
Фируз Аллаев.