Самарқанд давлат университети ходимлари учун "Сиёсий-маърифат соати" бўлиб ўтди
Бугунги "Сиёсий-маърифат соати" юртимизда сўнгги кунларда бўлаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар, хусусан, Ёшлар форуми, давлат хизматчиларининг этикаси ва ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти ҳақида ўтказилди.
Унда Самарқанд давлат университети проректорлари, бўлим бошлиқлари ва докторантлар иштирок этди
— Ўтказилаётган Сиёсий-маърифат соатларида университетимиз ходимларининг ҳуқуқий салоҳиятини ошириш, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларни етказиш мақсад қилинган, - дейди СамДУ кадрлар бўлими бошлиғи Ситора Абдуллаева. — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказилаётган ушбу соатлар бугунги кун учун долзарб ва муҳим бўлгани билан аҳамиятлидир.


Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати
Шавкат АКРАМОВ олган суратлар.

