Самарқанд давлат университетига Туркий дунё Муҳандис ва меъморлар уюшмаси бош котиби ташриф буюрди
Самарқанд давлат университетига Туркий дунё Муҳандис ва меъморлар уюшмаси бош котиби доктор Иляс Демиржи бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Делегацияга университетимизда таълим бериладиган аниқ фанлар соҳаси ва талабаларга яратилган турли имкониятлар юзасидан маълумот берилди.
Шунингдек, ноябрь ойида Самарқанд давлат университети делегациясининг Туркияга ташрифи ҳақида маълумот берилди. Туркия олий ўқув юртлари билан самарали ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилгани ҳақида айтиб ўтилди.
Шунингдек, илмий изланишлар олиб боришда турли ҳамкорлик масалалари келишиб олинди.



Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

