Херсон давлат университети билан ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилади
Самарқанд давлат университетига Украинанинг Херсон давлат университети ректори Александр Спиваковский бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
СамДУ ўқув ишлари бўйича проректори Аҳмаджон Солиев билан ўтказилган учрашувда икки университетнинг ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтариш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш, ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш юзасидан фикрлар алмашилди.
Хусусан, аниқ фанлар соҳасини ўқитишда тажриба алмашиш юзасидан келишувларга эришилди.
Александр Спиваковский Самарқанд давлат университети Осиёдаги етакчи олий ўқув юртларидан бири эканлигини, бу ерда талабалар учун яратилган имкониятларни юқори баҳолади. Самарқанд давлат университети билан ҳамкорлик алоқалари икки тарафлама манфаатли бўлишини таъкидлаб ўтди.

Самарқанд давлат университети
Ахборот хизмати.
Шавкат Акрамов олган суратлар.

